2026 йил 14–16 февраль кунлари Макка шаҳрида бўлиб ўтган “Макка ҳалол форуми”да Узагростар холдинг тизими корхоналари — “Jomboy-Agro Star” МЧЖ ва “Qo‘shrabot – Agro Star” МЧЖ вакиллари иштирок этди.
🎯 Форумдан кўзланган асосий мақсад — миллий маҳсулотларни халқаро бозорда кенг тарғиб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва янги хорижий ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйишдан иборат бўлди.
🌰 Тадбир доирасида “Jomboy-Agro Star” МЧЖ томонидан замонавий қадоқланган ёнғоқ, бодом ва писта маҳсулотлари намойиш этилиб, иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди.
🤝 Шунингдек, Саудия Арабистонининг қатор компаниялари билан дастлабки музокаралар ўтказилиб, ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди. Саудия бозорига чиқиш имкониятлари, жумладан Ар-Риёд, Жидда, Макка ва Мадина шаҳарлари йўналишида маҳсулот етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.
✨ Мазкур форум иштирокчи корхоналар учун экспорт географиясини кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим амалий қадам бўлди.