“ACS BIO CERTIFICATION MMC” МЧЖ ва “SAM AGRO CONSULTING” МЧЖ ҳамда “Jomboy-Agro Star” МЧЖ ўртасида соҳани ривожлантиришга 5 (беш) йил муддатга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
📊 Меморандум доирасида қуйидаги йўналишлар ҳамкорликнинг асосий устувор вазифалари сифатида белгиланди:
• Қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро стандартлар (GLOBALG.A.P., Organic, Halal ва бошқалар) ни жорий этишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;
• Сертификация жараёнларини тезлаштириш;
• Маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашиш.
• Халқаро стандартлар бўйича деҳқон, фермер хўжаликлари ва қайта ишловчи корхоналарни ўқитиш ва малакасини ошириш.
🌍 Кутилган натижалар:
✔️ маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлиги ошади;
✔️ тадбиркорлар учун халқаро бозорларга чиқиш имкониятлари кенгаяди;
✔️ экспорт ҳажмларини оширишга хизмат қилувчи замонавий ва барқарор тизим шаклланади.